"Эльче"нинг янги бош мураббийи Фран Эскриба бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 55 ёшли мутахассис билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзоланган.

Жамоани 2020 йилнинг август ойидан буён бошқариб келаётган аргентиналик мутахассис Хорхе Альмирон кеча “Эльче” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди.

Эскриба учун "Эльче" бегона эмас. У ушбу жамоани 2012-2015 йилларда ҳам бошқарган. Испаниялик тажрибали мураббий "Валенсия", "Бенфика", "Атлетико", "Хетафе", "Вильярреал" каби жамоаларда ҳам фаолият юритган. Унинг сўнгги иш жойи "Сельта" клуби бўлган эди.

"Эльче" айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 18 очко билан 19-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар