"Атлетико" Хорватия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби вингери Анте Ребич фаолиятини "Атлетико"да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис клуби 25 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзосини 40 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Ребич ўтган мавсум Бундеслигада жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!