"Атлетико" "Ювентус" ҳужумчиси билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Ювентус" футболчиси Николас Гонсалес билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 27 ёшли аргентиналик футболчи мавсумни ижара асосида ўтказади.

"Ювентус"нинг маълум қилишича, трансфердан туринликлар 1 миллион евро ишлаб олади. Бу сумма 2 миллионгача ўсиши мумкин. Шунингдек, муайян шартлар бажарилган тақдирда, "Атлетико" футболчини 32 миллион еврога тўлиқ сотиб олиши шарт бўлади. Бу маблағ уч йил ичида тўлиқ тўланади.

Гонсалес ўтган мавсумда А Серия доирасида 26 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та ассист билан ажралиб турди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!