"Атлетико"да ҳаммаси аниқ!
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне тез орада ўз лавозимини тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Cadena SER.
Манбага кўра, "матрасчилар" раҳбарияти аллақачон номи сир сақланаётган аргентиналик мутахассиснинг потенциал вориси билан музокара ўтказган.
Клуб раҳбарларининг фикрича, мураббий футболчилар билан алоқани йўқотган, шу боис у ёзда ўз лавозимини тарк этиши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, Симеоне "Атлетико"ни 2011 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. “Матрасчилар” унинг қўл остида 8 та соврин қўлга киритган.
Фикрлар