Ads

"Атлетико" Мадрид клуби "Фиорентина" ҳужумчиси Жованни Симеонега жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 23 ёшли аргентиналик футболчини жорий ёзги трансферлар деразаси ёпилгунича ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Ушбу трансфер эса мадридликларга тахминан 40 миллион еврога тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Жованни Симеоне “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли ҳисобланади.