"Атлетико"га мағлуб бўлган "Барселона" 29 йил олдинги антирекордини такрорлади
Испания чемпионати 10-турининг марказий учрашувида "Барселона" "Атлетико"га сафар қилиб, 0-1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа, Рональд Куман жамоаси Ла Лига доирасида ўтказилган саккизта ўйинда 11 очко тўплади: 3 ғалаба, 3 мағлубият, 2 дуранг.
Бу каталонияликлар учун 1991/92 мавсумдан буён қайд этилган энг ёмон натижаси бўлди. Ўшанда "Барселона" мавсум сўнггида чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.
Фикрлар