АТP рейтингида ҳамюртларимиз пастга шўнғиди
Ads

Профессионал теннисчилар уюшмаси - АТР жаҳон теннисчиларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ўзбекистоннинг энг кучли ракетка устаси Денис Истомин янги рўйхатда бир поғона пaстлаб, бу гал 71-қатордан жой олди.

Санжар Файзиев ҳам бу галги рейтингда 4 поғона пастлади ва 265-қатордан жой олди.

Жаҳон рейтингида ҳамон Буюк Британия вакили Энди Маррей пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан сербиялик Новак Жокович ва швейцариялик Станислав Вавринка ўрин олган. Умуман олганда топ-10 таликда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

АТP  рейтинги. 3 июль

1 (1). Энди Маррей (Буюк Британия) – 9390 очко.

2 (2). Рафаэль Надаль (Испания) – 7285.

3 (3). Стэн Вавринка (Швейцария) – 6175.

4 (4). Новак Джокович (Сербия) – 6055.

5 (5). Роджер Федерер (Швейцария) – 5265.

6 (6). Марин Чилич (Хорватия) – 4235.

7 (7). Милош Раонич (Канада) – 4150.

8 (8). Доминик Тим (Австрия) — 3895.

9 (9). Кей Нисикори (Япония) – 3830.

10 (10). Жо-Вильфрид Цонга (Франция) — 3075.

71 (70). Денис Истомин(Ўзбекистон) - 704

265 (261). Санжар Файзиев(Ўзбекистон) – 198.

Минбар

Барча блоглар