Аваз Агалиев: Воҳа дербисига тайёрмиз  
Ads

Эртага Олий Лига сўнгги турида “Насаф” – “Машъал” ўзаро тўқнаш келади. Мазкур ўйин олдидан муборакликлар ҳимоячиси Аваз Агалиев эртанги баҳс борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Насаф”га қарши баҳсга биз анчагина яхши тайёргарлик кўрдик. Умуман олганда, биз воҳа дербисига тайёрмиз. Ўйлайманки, сўнги турда ҳам ижобий натижа қайд этамиз. Биринчи даврадаги баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозонгандик. Жавоб ўйинида “Насаф” реванш олишга ҳаракат қилиши аниқ. Жамоамизга омад тилайман, - дейди Агалиев.