
Авлиёхон Ҳамидов навбатдаги жиддий рақибга қарши жанг қилади!
17 январь куни ММА оламидаги янги промоушен Қувайтнинг Fera Championship лигаси ўзининг 2-турнирини ўтказади. Бизх учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида юртимизнинг кўзга кўринган ММА вакили Авлиёхон Ҳамидов ҳам октагонга кўтарилади.
У қирғизистонлик мағлубият нималигини билмай келаётган Руслан Амуевга қарши жанг қилади. Ушбу баҳс 62 кг вазн тоифасида ўтказилади.
Маълумот учун, Руслан Амуев профессионал фаолияти мобайнида 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Авлиёхон Ҳамидовнинг рекорди эса 12-6 кўриниш олган.
Комментарии