Авлиёхон Ҳамидов Ўзбекистон ММА ассоциацияси Андижон вилояти бўлими томонидан тақдирланди

  • 20 январь, 2021, 15:54
  • 0
  • MMA

15 январь куни  БААнинг Абу-Даби шаҳрида  “UAE Warriors” промоушени томонидан Абдулманап Нурмагомедов хотирасига бағишланган жанг кечаси ташкил этилди. Мазкур жанг оқшомига шахсан Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда UFC президенти Дана Уайт ташриф буюрган эди.

MMA!
Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур жанг кечасида Авлиёхон Ҳамидов супер енгил вазн тоифасида канадалик Луи Жордейнга қарши жанг қилиб, ажойиб ғалабага эришганди.

MMA3 

Кучли рақиб устидан чиройли ғалабага эришган жангчимиз юртимизга етиб келган. Бугун Ўзбекистон ММА ассоциацияси Андижон вилояти раҳбарияти Авлиёхон Ҳамидов билан учрашиб, уни ушбу муваффақият билан муносиб тарзда тақдирлади. 

MMA2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!