Австралия - Ўзбекистон: Учрашувни ким шарҳлайди?
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги 3-тур ўйинини ўтказади. Сречко Катанец бошчилигидаги термамизга Австралия терма жамоси рақиблик қилади.
Мазкур баҳсни Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Бу ҳақида журналистнинг ўзи телеграм каналида маълум қилди:
"Бугун катта ўйин. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ етакчиси Австралия билан учрашади. Ғолиб чиқсак гуруҳни биринчи ўринда якунлаймиз. Дуранг бўлса иккинчи ўрин билан чиқамиз. Гуруҳимиздаги вазият бу ўйинни деярли босимсиз ўтказишга имкон беради. Демак ортиқча ҳисоб китобга берилмай, бор имкониятни ишга солиб футбол ўйнаш мумкин. Бундай шароитда жамоамиз одатда очилади ва яхши ҳаракат қилади. Австралияга биринчи гол ҳам бугун урилсин, биринчи ғалаба ҳам бугун қайд этилсин. Эфирда биргаликда нишонлаш насиб қилсин.
16:30 дан бошлаб Спорт телеканали трансляцияси орқали суҳбатни давом эттирамиз", - деб ёзди Файзиев.
Фикрлар