Австралия бош мураббийи: "Мусобақа Ўзбекистонда бўлишини билганимда, энг биринчи навбатда мухлислар ёдимга келди"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. Эртага чорак финал баҳсларига старт берилади. Беллашувлар олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Австралия жамоаси бош мураббийи Тревор Морган иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Жуда ажойиб гуруҳ босқичи бўлди. Олдинда кутиб турган ўйинни интиқлик билан кутяпман. Осиёда рақиблар тобора ўсиб боришмоқда. Уларнинг даражаси анча юқори. Осон беллашув бўлмайди. Биз бунга ҳар томонлама тайёрмиз. 

Мусобақа Ўзбекистонда бўлишини билганимда, энг биринчи навбатда мухлислар ёдимга келди. Улар ажойиб тарзда жамоаларини қўллаб-қувватлайди. Аммо бу бизга муаммо туғдирмайди. 

Эртага ҳаммасини билиб оламиз. Бироқ шуни айта оламанки, рақибга нисбатан жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Ўзбекистон осон рақиблардан ҳисобланмайди", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!