Австралия очиқ чемпионати асосий тўрида 16 ёшли қиз ўйнайди
 
Австралиялик 16 ёшли теннисчи Дестини Айава қизлар ўртасидаги миллий чемпионат финалида зафар қучиб, "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг асосий тўр беллашувларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Айява финалда Жейми Фурлисни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
- Финалда ўз дугонам Жеймини ютиш ғалати бўлди, - деди Дестини Айава. - Лекин мен ўзим учун энгс евимли турнир бўлган Австралия очиқ чемпионатининг асосий тўрида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлганимдан бахтиёрман.
 
Дестини Айава "Катта Дубулға" туркумига кирувчи тўрт нуфузли турнирларда қатнашадиган 2000 йилда туғилган биринчи теннисчи сифатида тарихга киради.