Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Англия Премьер-лигасининг 30-турида “Манчестер Сити” сафарда “Вест Хэм” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, қимматли икки очкони йўқотди ва муддатидан олдин чемпионлик курашидан чиқди.

Энди “Арсенал” фавқулодда инқироз ва муваффақиятсизликка юз тутмаса, чемпионат охиригача пешқадамликни сақлаб қолади ҳамда узоқ кутилган чемпионликни тантана қилади.

Лондондаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ва ишончли ўйнади. Фақат рақиб гол урган вазият Ҳусановнинг тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишидан бошланди. Бурчак тўпини қайтаришда Жанлуижи Доннарумма қўпол хатога йўл қўйди ва мезбонлар ҳисобни тенглаштирди.

Нуфузли манбалардан бири – esteemedkompany.com сайти “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

 Жанлуижи Доннарумма — 3/10:

Доннаруммага фақат бурчак зарбасида тўпга чиқиш қолган эди. Аммо у бу имкониятни жуда ёмон қўлдан чиқарди ва бу хатоси жамоаси учун жуда қимматга тушди.

Матеуш Нуньеш — 6,5/10:

Керакли пайтларда ҳимояда яхши ўйнади ва ҳужумларга ҳам ёмон қўшилмади. Бироқ бутун ўйин давомида унинг узатмалари унчалик яхши бўлмади.

Абдуқодир Ҳусанов — 7,5/10:

Ҳусановдан яна бир яхши ўйин. Керакли пайтларда у жуда юқори даражада ҳимояланди. Учрашув давомида хотиржам ҳаракатланди. “Реал”га қарши учрашувда нега айнан уни майдонга туширишганини исботлади. Айниқса, мураккаб вазиятларда жуда ишончли ўйнади.  

Марк Гехи — 7/10:

Гехи ҳимояда ишончли ўйин намойиш қилди.

Райан Айт-Нури — 7/10:

Айт-Нури ҳужумларга яхши қўшилди ва тўп билан яхши ўйин кўрсатди. Шунингдек, ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилди, кейинроқ Пеп Гвардиола ғалаба голини уриш учун тактикани ўзгартирганида алмаштирилди.

Родри — 8/10:

Бернарду Силва каби, Родри ҳам жамоасини ғалабага олиб келиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. Бу амалга ошмаса ҳам, унинг ярим ҳимоядаги ўйини жуда яхши бўлди.

Бернарду Силва — 8/10:

 “Манчестер Сити”нинг биринчи голини ажойиб зарбаси билан киритди ва майдонда бўлган вақтида,  жамоанинг энг яхши футболчиси бўлди.

Нико О'Райли — 7/10:

Нико О'Райли  “Реал Мадрид”га қарши ўйиндан кейин яхши тикланди. У ҳужумда хавф туғдирди ва ярим ҳимояда ўз вазифасини бажарди.

Умар Мармуш — 5/10:

У учун энг яхши кеча бўлмади. Унинг бурчак тўпларидан берган узатмалари жуда ёмон эди ва у жамоага деярли ёрдам бергани йўқ.

Антуан Семеньо — 5/10:

Семеньо қўлидан келганича ҳаракат қилди, аммо “ўнинчи рақам” позициясида у энг яхши ўйинини кўрсата олмади. Иккинчи бўлимда ҳам у ўйинга қўшила олмади.

ЭрлингХоланд — 5/10:

Бир соат давомида Холанд деярли ҳеч қандай ёрдамсиз ўйнади. Шерки майдонга тушгандан кейин Холанд анча фаолроқ кўрина бошлади. Шунга қарамай, бу баҳсда “Манчестер Сити” ундан анча кўпроқ нарса кутган эди.

Райан Шерки — 7/10:

Оддий қилиб айтганда, Шерки бугунги ўйинни асосий таркибда бошлаши керак эди. Майдонга тушиши билан у дарҳол Холанд учун вазият яратди. У доим бирор нарса яратишга ҳаракат қилади, бу гал “Сити”га айнан шу нарса жуда етишмади.

Жереми Доку — 7/10:

Шерки каби, Доку ҳам алмаштиришдан кейин ўйин йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. У бир нечта хавфли узатмалар берди ва “Сити”нинг ҳужумдаги ҳаракатларини жонлантирди.

Фил Фоден — 6/10:

Ўзини кўрсатиш учун деярли вақт топа олмади, аммо шунга қарамай йиғиқ ва тайёр ҳолда кўринди.

Тижани Рейндерс — 6/10:

Жарима зарбасидан тўпни устунга теккизди ва майдонга тушгандан кейин вазиятлар яратишга ҳаракат қилди.

Ҳусанов рейтингда биринчи!

Гвардиола Ҳусановни ўйнатганидан афсусдами?

Ҳусанов янги трансферга йўл очди

Экспертлар хулосаси Ҳусановни хурсанд қилди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!