"Бунёдкор", "Динамо", "Андижон" ва "Навбаҳор" футболчилари Суперкубок финали ғолибини тахмин қилди

Бугун Ўзбекистон Суперкубоги финалида "Пахтакор" — "Нефтчи" жамоалари бош соврин учун майдонга тушади. Беллашув олдидан SPORTS.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошев Суперлига клубларида тўп тепаётган бир қатор футболчилардан кичик интервью олиб, финал ҳақидаги тахминларини сўради. Қуйида уларнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

"Навбаҳор" футболчиси Муҳаммадали Ғиёсов:

 "Авваламбор, Aссалому алайкум. Бугун бизни супер учрашув кутиб турибди. "Нефтчи" — "Пахтакор" ўйинига тахмин билдирадиган бўлсам, икки жамоа ҳам тенг кучли. Улар бир-бирига муносиб рақиб. Жуда қизиқарли баҳс бўлади. Менимча, "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Алишер Одилов ҳамда Иброҳимхалил Йўлдошевдан гол кутяпман."

"Бунёдкор" футболчиси Билолхон Тошмирзаев:

"Тахмин билдириш қийин. Чунки ҳар икки жамоанинг имкониятлари тенг. Менимча, "Нефтчи" "Пахтакор"ни мағлуб этса керак."

"Андижон" футболчиси Маҳмуд Маҳамаджонов:

"Мухлисларни қизиқ беллашув кутиб турибди. Финалда икки гранд жамоа тўқнаш келади. Назаримда, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланмайди, ҳаммаси асосий вақтда ҳал бўлади. Янги мавсумда "Нефтчи"га қарши ўйнадик, улар жуда яхши шаклланган жамоа. Агар улар бизга қарши ўйнаганидек ҳаракат қилса, "Пахтакор"га қийин бўлади. Тахминим — 60 га 40 фоиз фарғоналиклар фойдасига. Ҳисоб 2:1 ёки 1:0 бўлиши мумкин.

"Динамо" футболчиси Санжар Қодирқулов:

"Шубҳасиз, финалда муросасиз ўйин бўлади. Имкониятларга келсак, "Пахтакор" кичик устунлик билан ғалаба қозониши мумкин."

"Навбаҳор" футболчиси Руслан Жиянов:

"Финалдан жуда қизиқарли, мухлисбоп ва голларга бой ўйин кутяпман. Чунки икки кучли, ҳужумкор жамоа ўзаро баҳс олиб боради. Фаворитга келсак, "Пахтакор" ва "Нефтчи"ни тенг кучли деб биламан — 50/50.

"Навбаҳор" футболчиси Муҳаммадали Усмонов:

"Суперкубок финалида собиқ жамоам "Пахтакор"га мухлислик қиламан. Назаримда, "шерлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!