Формула-1. Еттита пойгачи финишга етиб келолмаган пойгада 19 ёшли Антонелли ғалаба қозонди. Хэмилтон 2 йилдан сўнг яна подиумда
Формула-1 2026 йилги мавсумнинг иккинчи босқичи Хитойнинг Шанхай халқаро автодромида бўлиб ўтди. Унда “Мерседес”нинг 19 ёшли италиялик пойгачиси Андреа Кими Антонелли фаолиятидаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Маррага иккинчи бўлиб унинг жамоадоши Жорж Расселл етиб келди. Учинчи ўринни эса, “Феррари” пойгачиси, 7 карра жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтон эгаллади. Британиялик юлдуз “Скудериа” сафида ўзининг биринчи шоҳсупасини қўлга киритди. Охирги марта Хемилтон 2024 йилда “Мерседес” сафида Лас-Вегас Гран-присида подиумга кўтарилган эди.
Якунига етган Хитой Гран-присида 7 та пойгачи иштирокини тугата олмади. Алек Албон, Оскар Пиастри, Габриэль Бортолето ва амалдаги жаҳон чемпиони Ландо Норрис болидлардаги муаммо туфайли пойгада иштирок этишмади.
4 карра жаҳон чемпиони Макс Верстаппен, “Астон Мартин” пойгачилари Фернандо Алонсо ва Лэнс Стролл пойга давомида ўз иштирокларини эрта якунлашга мажбур бўлишди.
Формула-1. Хитой Гран-приси. 2-босқич
1. Андреа Кими Антонелли ("Мерседес") - 56 айлана.
2. Жорж Расселл ("Мерседес")
3. Льюис Хэмилтон ("Феррари").
4. Шарль Леклер ("Феррари").
5. Оливер Берман ("Хаас")
6. Пьер Гасли ("Альпин")
7. Лиам Лоусон ("Рейсинг Буллз")
8. Исак Хаджар ("Ред Булл")
9. Карлос Сайнс ("Уильямс")
10. Франко Колапинто ("Альпин")
11. Нико Хьюлкенберг ("Ауди")
12. Арвид Линдблад ("Рейсинг Буллз")
13. Валттери Боттас ("Кадиллак")
14. Эстебан Окон ("Хаас")
15. Серхио Перес ("Кадиллак")
Макс Верстаппен ("Ред Булл") - DNF.
Фернандо Алонсо ("Астон Мартин") - DNF.
Лэнс Стролл ("Астон Мартин") - DNF.
Оскар Пиастри ("Макларен") - DNS.
Ландо Норрис ("Макларен") - DNS.
Габриэль Бортолето ("Ауди") - DNS.
Алекс Албон ("Уильямс") - DNS.
Фикрлар