Австралияда 41 йиллик тарих такрорланди

Теннис бўйича Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" турнирининг аёллар ўртасидаги финал баҳсида дунёнинг 5-рақамли теннисчи София Кенин ва 32-поғонада бораётган Гарбин Мугуруса иштирок этади.

Австралия очиқ чемпионатининг ушбу финал учрашуви 1979 йилги тарихни такрорлади. Ўтган 41 йил ичида мазкур мусобақа финалида фақатгина WTA рейтинг жадвалининг кучли ўнлигидан ўрин олган теннисчилар ишитирок этаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Кенин учун ушбу "Катта дубулға" финал учрашуви биринчисидир. Мугуруса эса бундай чемпионатларнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичида тўрт маротаба ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)