Австрия чемпионати тўпурари грандлар қуршовида қолди

Австриянинг “Зальцбург” клуби ҳужумчиси Пэтсон Дака мавсумлар оралиғида гранд клубларга кўчиб ўтиши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 22 ёшли футболчининг хизматларига «Ливерпуль», «Рома», «Севилья» ва «РБ Лейпциг» жиддий қизиқиб қолган.

Айтиш керакки, Дака 18 турдан сўнг 20 та гол билан Австрия чемпионатида тўпурарлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар