Австрия термаси 32 йил деганда илк бор Германияни енгди

 

Австрия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Германия футболчилари билан баҳс олиб борди. Клагенфуртда кечган беллашувда австрияликлар кутилмаганда 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ғалаба Австрия термаси учун тарихий бўлди. Жамоа 32 йил деганда Германия устидан зафар қучди. Охирги марта австрияликлар 1986 йили немисларни 4:1 ҳисобида таслим қилиш уддасидан чиққанди.

Австрия терма жамоаси 2017 йилнинг 5 сентябридан буён халқаро ўйинларда мағлуб бўлмаяпти, аммо шунга қарамай жамоа ЖЧ–2018 йўлланмасига эга бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!