Автоҳалокатда вафот этган мураббийларнинг жасади Лондонга олиб келинди

  • 03.01.2026 12:50
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Нигерияда йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган мураббийлар – Сина Гами ва Кевин Аёделенинг жасадлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда "Boxing King Media" нашри хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, дафн маросими яқин икки кун ичида Лондонда бўлиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мудҳиш автоҳалокатда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа дўстлари билан дам олиш учун Нигерияга келганидан сўнг Лагос - Ибадан трассасида содир бўлди. Спортчи ўтирган "Lexus" йўлда турган юк машинасига бориб урилган. Натижада икки мураббий воқеа жойида вафот этган. Жошуа ва ҳайдовчи эса мўжизавий тарзда омон қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!