Автоҳалокатга учраган Энтони Жошуа фаолиятини якунлайди (ми?)
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг амакиси Адедамола Жошуа жияни боксдаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.
"Энг муҳими, Жошуа боксдаги карьерасини тугатади. Бу бизни қувонтирмоқда, чунки у ҳар сафар рингга чиққанида турли ҳиссиётларни бошдан кечирамиз. Ҳар сафар уни нокдаунга туширишганда юрагимиз қинидан чиқиб кетади. Бироқ Энди, у кетишини эълон қилмоқчи ва биз бундан хурсандмиз", - дея Адедемоланинг сўзларини келтирди Нигериянинг "Punch" нашри.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жошуа ва унинг мураббийлари Нигерияда автоҳалокатга учраганди. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида боксчининг икки мураббийи бу дунёни тарк этди.



Фикрлар