"Аякс" чемпионликни нишонлади. Бироқ...
Амстердамнинг "Аякс" клуби кеча "Утрехт"ни 4:1 ҳисобида енгди ва чемпионликни нишонлади.
Улар чемпионат якунланишига бир тур қолганда энг яқин таъқибчиси ҳисобланган ПСВни 3 очкога ортда қолдиришмоқда. Бироқ, эйндховенликларда ҳам математик ҳисоб-китобларга кўра чемпион бўлиш имконияти сақланиб турибди. Аммо, бунинг учун “Аякс” сўнгги турда мағлуб бўлиши ва ПСВ ўз рақибини 14та гол фарқи билан мағлубиятга учратиши лозим. Бу эса амалга ошиши деярли имконсиз нарса. Шу боис ҳам амстердамлик футболчилар кечаги баҳсдан сўнг чемпионликни нишонлашди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Аякс” Голландия кубогини ҳам қўлга киритган эди.
Фикрлар