"Аякс" де Лигтнинг нархини оширди. У дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши мумкин

"Ювентус" клуби раҳбарияти ҳимоячи Матейс де Лигтнинг трансфери борасида "Аякс" билан келиша олмаяпти.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 19 ёшли голландиялик футболчи учун 80 млн евро таклиф қилишган, бироқ якунда рад жавобини олишган. Амстердамликлар ушбу трансфердан 87 млн евро ишлаб олишни кўзлашмоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, де Лигт дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланади. Ҳозирча ушбу ном унинг ҳамюрти Виржил ван Дейкка тегишли. 2018 йил январда “Ливерпуль”  унинг трансфери учун “Саугтемптон”га нақд 85 млн евро тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, де Лигтга шунингдек "Барселона", "Бавария" ва ПСЖ клубларидан ҳам қизиқишлар бўлган эди. Бироқ, улар футболчининг юқори маоши ва юқори трансфер нархи туфайли ўз фикрларидан қайтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!