"Аякс" футболчиси ҳеч қачон юролмаслиги ва гапиролмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада “Аякс” футболчиси Абдулҳақ Нури “Вердер” билан ўртоқлик учрашуви пайтида майдонда ҳушини йўқотгани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда шифокорлар унинг аҳволи ўта жиддий эканлигини айтишмоқда. Аниқроғи, футболчининг бош миясида жиддий жароҳат мавжуд.

20 ёшли футболчининг акаси Абдураҳимнинг сўзларига кўра укаси энди ҳеч қачон юролмаслиги, гапиролмаслиги ва хатто одамларни таний олмаслиги ҳам мумкин.

Маълумот учун, Нури ўтган мавсум амстердамликлар сафида жами 45та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!