“Аякс” юлдузини трансферга тайёрлаяпти

  • 27 Apr 17:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Истеъдодли футболчиларни тарбиялаш ва уларни кучли клубларга трансфер қилиши билан ном қозонган “Аякс” ёзда ҳам бир неча футболчисини сотиб юбориб, даромад олишни кўзламоқда.

Tecno

Амстердамликлар биринчи навбатда, анчадан бери гранд клублар оғиз солаётган ҳимоячи  Николас Тальяфикони трансфер қилишга тайёрланмоқда.

Тальяфикога харидорлар орасида “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Интер” ва “Ювентус” каби қудратли клублар бор.

Николаснинг нидерландияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача имзоланган. Тransfermarkt портали бу ўйинчини 18 миллион фунтга баҳолаганига қарамай, “Аякс” раҳбарияти 28 ёшли аргентиналик футболчини 13 миллион фунтга сотиб юборишга рози.

Comments

You must be logged in to commet!