Аян Толеген: "Ўзбекистонлик спортчиларнинг тарбиясига қойил қолдим... Қозоғистон боксида катта ишлар қилинади!
Хабарингиз бор, Олимпиада аввалида қозоғистонлик таниқли журналист ва шарҳловчи Аян Толеген билан ўзаро баҳс бойлашган эдик. Яъни, ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистон боксчиларидан яхши натижа қайд этишса, Аян мени Астанада меҳмон қилмоқчи эди. Агар акси бўлса, мен Тошкентда уни кутиб олмоқчи бўлгандим. Баҳсда мен ютдим. Хуллас, унинг Олимпиада тассуротлари, ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки ва қозоғистонлик боксчиларга нима етишмаганлиги ҳақидаги фикрлари билан қизиқдим.
- Аян бевосита Парижда ўзбекистонлик спортчиларнинг ҳам чиқишига гувоҳ бўлдинг. Айт-чи, бизнинг спортчилар иштирокини қандай баҳолайсан?
- Бунда Ўзбек спортчилари жуда юқори натижага, айниқса боксчилар жами 8 та олтин медалдан 5 тасини олгани зўрлигини, Қозоғистонда бу сезиларли бўганини, самимий қўллаб қувватлашганини ижтимоий тармоқлардан, изоҳлардан кўрса бўлади. Ва менга шахсан журналист ва холис одам сифатида Ўзбекистонда ташкилотлар, Олимпия қўмитаси, вазирликлар, блогерлар қандай шу вазиятга қўшилишгани, мухлислари, спортчилар, мураббийлар, мутасаддилар ўзаро колабрацияси, яъни биргаликда ишлаши қанақа ташкил этилганлиги қизиқтираяпти.
Уларга шу муносабатда аъло беш баҳо қўйиш керак, ва жамоанинг жуда ҳам иноқлиги, спортчиларни жуда тарбиялилигини кўрдим. Мен ўзим шуни роликлар, видеолар съёмка қиганимда мухлисларни қўллаб қувватлаши юқори даражадалиги кўринди. Боксчилар тарбияли эканлиги, агар рингда ўзини жангчилик қобилиятини кўрсатса рингдан ташқарида тарбияли эканини, хатто юлдуз даражасида бўлса ҳам ҳеч кимга интервьюни рад этмагани ва биргаликдаги ҳаракатлар оқибатида шунақа катта натижага эришилгани бу қимматли бўлиб, бу Ўзбекистонда спорт приоритетда эканлигини кўрсатади. Спорт Вазирлиги, сизда шундаймиди, томонидан спортни қўллаш келажак авлод учун ҳам катта роль ўйнайди ва табрикларни қабул қиласиз. Келажакда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дўстона рақобати катта роль ўйнайди.
- Қозоғистонлик боксчиларга нима етишмади, деб ўйлайсан?
- Қозоғистон боксчиларига нималар етишмади? Тортишса бўладиган баҳсли жанглар бўлди. Бизни Қозоғистон спортчиларини ҳам қўлини кўтариш мумкин бўлган вақт бўлди, афсус ундай бўлмади. Балки ҳакамлик ёки боксчиларни ўзини камчилиги бўлди. Буни ҳали кўп гаплашиш мумкин, лекин бундан энди фойда йўқ! Энг асосийси бокс федерацияси президенти Шахмурат Муталип ўзи интерьвюсида реформа қилиш кераклигини, олға юриш кераклигини, Токио ва Париждан дарс олиб, хулоса қилиш кераклигини айтди. Ва энди кимга қараш, ўрнак олиш мавжудлигини, Ўзбекистон терма жамоаси билан рақобатни давом эттириш, яхши маънода керак деди. Шуничун ўйлайманки, вақт бор, ёшларга назар қаратиш керак. Бокс жамоамиз шундоқ ҳам ёш, ўртача ёш 22-25, шу сабабли келажакка янада эътибор қаратиб, мураббийларни алмаштириш, бу йўналишда иш услубини ўзгартиришни кўриб чиқишимизни айтаман. Бокс Қозоғистонда муҳим спорт бўлган ва бўлади ҳам, шуничун катта ишлар қилинади.
Фикрлар