Айни дамда дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси кимлигини биласизми?

"Лейпциг" клубининг марказий ҳимоячиси ва Қатар мундиалининг бронза медали совриндори Йошко Гвардиол "Transfemarkt"портали томонидан жаҳон футболидаги энг қиммат ҳимоячи сифатида тан олинди. Нуфузли манбага кўра, унинг нархи 75 миллион евро.

 Иккинчи ўринда худди шундай қиймат билан "Бавария" аъзоси, 23 ёшли Маттейс де Лигт жойлашган. Учинчи ўринда эса "Манчестер Сити"дан 25 ёшли Рубен Диаш жойлашган.

"Бавария"нинг яна бир футболчиси Алфонсо Девис рейтингда тўртинчи ўринни эгаллаган бўлиб, унинг нархи 70 миллион евро. Кучли бешликка "Челси"нинг 23 ёшли мудофаа вакили Рис Жеймс 70 миллион евро билан якун ясаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!