Айни дамда икки энг яхши ММА устаси ким?
UFC шон-шуҳрат зали аъзоси, икки карра собиқ чемпион Даниэль Кормье икки энг яхши ММА устасилари кимлигини айтди.
"Арман Царукян фаол бўлиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қиляпти, деб ҳисоблайман. Бу йигит жуда кучли ва жисмонан анча бақувват. Ўйлашимча, Илия Топурия ҳам айнан шундай. Мазкур икки жангчи айни дамда ММАдаги энг яхши спортчилар! Улар қачондир октагонда тўқнаш келишлари керак", - деди америкалик.
Аввалроқ, Топурия оилавий муаммолар сабаб 2026 йилнинг ярмигача чемпионлик камарини ҳимоя қилмаслигини хабар берганди.



Фикрлар