"Айнтрахт" "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд қила олмаган ишни уддалади

Адольф Хюттер шогирдлари Европа лигаси гуруҳ босчиқидаги барча учрашувларни ўз фойдаларига ҳал этишди. Шу вақтга қадар бирорта немис клуби еврокубокларда бундай натижа қайд этмаган эди.

Яъни франкфуртликлар ўз гуруҳларида «Лацио» (4:1 ва 2:1), «Аполлон» (2:0 ва 3:2) ҳамда «Марсель» (2:1 ва 4:0) жамоаларини икки марта мағлуб этишди.

Энди улар 1/16 финал босқичидаги рақибларини душанба куни Швейцарияда ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг билиб олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!