"Айнтрахт" Коло-Муанига нарх белгилади
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ПСЖга ҳужумчи Рандал Коло-Муанининг нархини эълон қилди. Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, “бургутлар” франсиялик футболчи учун камида 100 миллион евро талаб қилади.
Қайд этилишича, Коло-Муани аллақачон ПСЖ билан шартнома бўйича келишиб олган ва клублар трансфер бўйича ўзаро келишиб олишларини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Коло-Муани аввалроқ Францияда “Нант” сафида тўп сурган, ўтган ёзда у ердан Франкфуртнинг “Айнтрахт”ига кўчиб ўтганди.
Фикрлар