"Айнтрахт" Лука Йовичнинг трансферини тўлиқ сотиб олди
“Айнтрахт” клуби “Бенфика”дан ижарага олган ҳужумчиси Лука Йовичнинг трансферини тўлиқ сотиб олди ва у билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда франкфуртликлар расмий сайти хабар бермоқда.
Маълумот учун, 21 ёшли сербиялик футболчи немис клуби сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 40та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 25та гол ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Йович айни дамда Европанинг топ клублари эътиборига тушган. Унга айниқса "Барселона" ва "Реал" жиддий қизиқиб қолган.
Фикрлар