Аёллар футболи. Ўзбекистон кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

Унда “Бунёдкор-W” ва “Севинч” жамоалари мамлакат кубогини қўлга киритиш учун майдонга тушишади.

Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида кечадиган мазкур баҳсни Вадим Агишев бошқариб боради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги / Финал

24 октябрь, пайшанба

БУНЁДКОР-W - СЕВИНЧ

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Ҳайринисо Эркинова (Тошкент), Розиябону Юсупова (Тошкент), Кристина Борисова (Тошкент)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Комиссар: Алишер Файзиев (Тошкент).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!