АҚШда Ҳусановдан “сенсация” кутишяпти!

CHERY AUTO

АҚШ майдонларида ФИФА томонидан янгича форматда ташкил қилинган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаси бошланди.

Tecno

Нуфузли мусобақада дунёнинг турли минтақаларидан 32 та жамоа иштирок этмоқда. “Манчестер Сити” бу турнирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ҳам жалб қилди.

“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – manchestercity.news портали эксперти Даррен Луни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати “шаҳарликлар”нинг уч футболчиси – Фил Фоден, Оскар Бобб ва Абдуқодир Ҳусанов фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини таҳлил қилиб чиқди.

Sports.uz портали ушбу таҳлилни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- “Манчестер Сити” айни пайтда Флоридада жойлашган ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи учрашувига тайёрланмоқда. Дастлабки баҳс 18 июнь куни Марокашнинг “Видад” клубига қарши ўтказилади. Шунингдек, “G” гуруҳидан Италиянинг “Ювентус” ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” жамоалари ҳам жой олган.

Хосеп Гвардиола бу чемпионатга кучли таркибни олиб келди. Футболчилар орасида уч нафари учун бу турнир алоҳида аҳамият касб этади. Улар янги мавсум олдидан Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штаби ишончини оқлаб, жамоага керак ўйинчи эканликларини яна бир бор исботлаб қўйишлари талаб этилади.

Фил Фоден

Sky Sports телеканалида эксперт бўлиб ишлаётган таниқли собиқ футболчи Гарри  Невилл “шаҳарликлар” ҳужумкор ўйинчиси Фил Фоденга баҳо берганида уни “сенсация”,  деб атаган эди. Бу мутахассис 25 ёшли футболчининг ашаддий мухлиси сифатида Фоденни юксак чўққиларни забт эта олишига ишонади.

2023-2024 йилги мавсум “Манчестер Сити” тарбияланувчиси фаолиятида юксалиш даври бўлди ва Фоден Англия Профессионал футболчилари касаба уюшмаси (PFA) талқинига кўра “Йил футболчиси”, деб эътироф этилди. Бу соврин Англия футболида энг нуфузли индивидуал ютуқ ҳисобланади.

Бироқ кейинги мавсумда Фоден бутун устунлигини бой берди, ўзига ишончи ва юқори спорт формасини йўқотди. “Шаҳарликлар” унинг фаолияти давомидаги энг паст даражали ўйинларини ҳам кўришга мажбур бўлди.

Энди АҚШдаги мусобақада Фил учун трамплин вазифасини ўтаб бериши керак. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати орқали Фоден устози Хосеп Гвардиола ва мураббийларнинг ишончини қайта қозонишга бел боғлаган.

Чунки яқинда жамоага трансфер қилинган Райан Шерки Фил Фоден ўйнайдиган барча позицияларда самарали ҳаракат қила олади. Демак, энди асосий таркибга кириш учун кураш юқори даражада бўлади.

Оскар Бобб

Худди Фоден сингари Оскар Бобб ҳам 2024-2025 йилги мавсумда катта муаммоларга дуч келди. Бироқ фарқи шундаки, Оскар мавсум бошидаги машғулотлардан бирида оёғини синдириб олди ва жиддий жароҳатини узоқ муддат даволатишга мажбур бўлди.

Бу асосий таркибга ёриб кираётган норвегиялик ёш футболчининг ривожланиши тўхтатиб қўйди. Гарчи айрим манбалар унинг кетиши ҳақида ёзаётган бўлса-да, Бобб “Сити”да қолиб, яна асосий ўйинчилар қаторига қўшилиш учун курашмоқчи.

АҚШдаги жаҳон чемпионати бу борада жуда катта имконият беради. Оскар мухлису мутахассисларга ҳали ҳам жамоага фойда келтирадиган ўйин намойиш қила олишини яна бир бор кўрсатиши лозим.

Мутахассислар қанот ярим ҳимоячисининг иқтидорини юқори баҳоламоқда ва клубдаги келажаги ёрқин бўлишига умид қилишяпти. 

Абдуқодир Ҳусанов

Абдуқодир Ҳусанов январь ойида Франциянинг “Ланс” жамоасидан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтиши билан Хосеп Гвардиола ёш марказий ҳимоячини дарров жанг майдонига ташлади. “Челси”га қарши илк баҳсда Абдуқодир қўпол хатога йўл қўйди.

Кейинчалик бир неча учрашувда энг яхши ҳислатларини кўрсата олган ўзбек футболчиси чемпионат охирида захирага михланди.

Хосеп Гвардиола 21 ёшли футболчидан катта босимни олиб ташлаш, ўйинчини янги муҳитга яхшироқ мослашишини таъминлаш ва инглиз тилини чуқурроқ ўрганишига шароит яратиш мақсадида шундай қарорга келди.

Футбол афсонаси Рой Кин ҳали Абдуқодир Ҳусанов ўз вазифасини тўла уддалашига ишонч билдирган. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзбек футболчиси учун асосий таркибга қайтиш учун зўр имконият.

Бу турнирда Абдуқодир Ҳусанов ўзи майдонга тушмаган уч ой давомида нималарни ўзлаштиргани ва ўрганганига кўрсатиб қўядиган майдон бўлиб хизмат қилади.

Клуб раҳбарияти ва ходимлари ўзбек футболчисининг “Этихад”даги келажаги порлоқ эканига ишонч билдираётганини алоҳида таъкилаш лозим, - деб ёзмоқда  manchestercity.news портали эксперти Даррен Луни.

Ҳусанов Шомуродовни “тахт”дан ағдарди!

Файзуллаев Англия клуби нишонида!

Машҳур легионеримиз жамоасини ўзгартиради!
Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!

Файзуллаев: Скаутлар аргентиналик ҳимоячини кўргани келиб, Ҳусановни олиб кетишди

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!