Айтсам ишонмайсиз. Футболчи қизларимиз ФИФА рейтингида МТЖ эркакларидан ўзиб кетди
Ads

Хабарингиз бор бир неча кун аввал ФИФА ҳамда Кока-Кола компанияси ҳамкорлигида ташкил этиладиган терма жамоаларнинг жаҳон миқёсидаги рейтинги эълон қилинган эди.

Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси (эркаклар) 653 очко билан ўзининг аввалги ойдаги 62-ўрнини сақлаб қолган эди.

Кеча эса ФИФА аёллар терма жамоалари учун дунё рейтингини тақдим этди. Унга кўра Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1540 очко билан дунё рейтингида 42-ўриндан жой эгаллаган. Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлари орасида эса 9-ўринда бормоқда.

Бу рейтингга кўра АҚШ 2140 очко билан пешқадамликни қўлга олган. Кучли бешликни эса Германия (2109), Франция (2041), Канада (2031) ҳамда Англия (2030) аёллар терма жамоалари якунлаб қўйишган.

Кейинги ўринларда Австралия (1984), Япония (1982), Шветсия (1977), Бразилия (1961) ва Шимолий Корея (1952) аёллар терма жамоалари банд қилишган.

Осиёнинг 10 та енг кучли аёллар жамоаси: