
Азамат Алланиёзов "Динамо" билан шартнома имзолади
Жамоа ўз сафини тажрибали ҳужумчи Азамат Алланиёзов билан тўлдирди. 30 ёшли форвард ўтган мавсумни Термизнинг «Сурхон» клубида ўтказган эди. Алланиёзов Самарқанд клуби билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Маълумот учун, Азамат Алланиёзов 2010 йилда «Насаф» сафида Олий лигада дебютини ўтказиб, «Қизилқум», «Бухоро», 2018 йилда «Навбаҳор», 2019 йилда эса «Сурхон» сафида тўп сурди. Унинг ҳисобида Суперлигада жами 127 ўйинда 31та гол мавжуд
Фикрлар