Азар бугун “Челси”га ёрдам бера олмайди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби етакчиси Эден Азар бугун бўлиб ўтадиган “Сандерленд”га қарши ўйинга бормади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азар премьер-лиганинг ўтган турида “Вест Бромвич”га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган ва унинг ўрнига Бранислав Иванович учрашувни давом эттирган эди.

Таъкидлаш керакки, белгиялик футболчи “аристократлар”нинг Кобхэмдаги базасида қолган ва айнан шу ерда муолажаларни давом эттирмоқда.

Бугунги ўйинда жамоа бош мураббийи Антонио Конте Азарнинг ўрнига майдонга бошқа бир ҳужумкор футболчи – Виллианни тушириши мумкин. “Сандерленд” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.