Азар: "Мен Анчелоттини хурмат қиламан, лекин бир-биримиз билан гаплашмаймиз"
"Реал" футболчиси Эден Азарнинг келажаги сўроқ остида турибди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Аммо янги битим борасида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаяпти. Бельгиялик вингер Анчелотти билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.
"Мен кейинги йил ҳам Мaдридда қоламан. Карлони хурмат қиламан. Аммо бир-биримиз билан гаплашмаймиз. Футбол ўйнашни соғиндим. Майдонга тушишни истайман", - деди Азар.
32 ёшли футболчи ушбу мавсум жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. У "Реал" таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.
Фикрлар