Азар: Мен “Реал”ни яхши кўраман

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ўз келажаги борасидаги хабарларга изоҳ берди.

“Мен кетишни истасам, буни қиламан. Мен бу йилни “Челси”да якунлайман. Кейин кўрамиз.

Барча яхши билади, мен “Реал”ни яхши кўраман. Бироқ ҳозирда мен “Челси” футболчисиман. Ҳамма мени кетишим ҳақида гапиради, бироқ мен шу ердаман. “Лилл”да ўйнаганимда ҳам ҳамма ПСЖга ўтишимни гапиришар эди. Аммо мен жамоада қолган эдим”, – деб айтиб ўтди Азар Cаnаl+ эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!