Азар нега "Бавария"га ўтмагани маълум бўлди

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ дарвозабони Роберт Грин нега Эден Азар “Бавария”га ўтмаганини айтди.

“Эден укаси Торган ҳам Бундеслигада тўп сураётгани учун ушбу трансферни рад этди. Унинг сўзларига кўра Торган Эден Азарнинг укаси сифатида эмас, балки, Торган Азар сифатида машҳур бўлиши керак”, - дейди Грин.

Эслатиб ўтамиз, Эден Азар ёзда “Челси”дан “Реал”га кўчиб ўтган эди. Торган Азар эса “Боруссия” Дортмундда тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!