Азар: Шартномам охиригача
Ads

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар яқин орада жамоасини ўзгартириш нияти йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен “Боруссия”да қоламан деб ўйлайман. Айни дамда эса Бундеслиганинг бошланишини сабрсизлик билан кутяпман.  

“Севилья”? Бу яхши жамоа, лекин “Боруссия” ҳам ундан қолишмайди. Менинг клуб билан амалдаги шартномам тугашига яна 2 йил бор ва мен ушбу муддат якунига қадар қолмоқчиман”, - дейди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, 25 ёшли Азар ўтган мавсум “Боруссия” М сафида жами 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.