Азарга АПЛдан таклиф бор
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Англияга қайтиши мумкин. Футболчининг хизматларига "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда.
Мундиал арафасида Азар "Реал"ни тарк этишга тайёрлиги маълум бўлди. Бельгиялик қишда, трансфер ойнаси очилганда Мадридни тарк этмоқчи. "Қаймоқранглилар" раҳбарияти ҳам унинг кетишига қарши эмас.
Манбага кўра, "Реал" Мадрид Азарни ижарага бериш ҳақида ўйламоқда, "Ньюкасл"га ҳам бу вариант маъқул келган. Трансфер кейинчалик 20 миллион еврога мажбурий сотиб олиш шарти эвазига амалга оширилади.
31 ёшли Азарнинг "Реал" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжаллаган.
Фикрлар