Азарга нима бўляпти?
“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмади.
Бельгиялик футболчи эртага “Аталанта”га қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган ва яқинда “Эльче”га (2:1) қарши ўйинда маълум муддат ҳаракат қилган ҳимоячи Серхио Рамос эса ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланмоқда.
Азар жорий мавсум “Реал” сафида жароҳати сабаб 21 та ўйинни ўтказиб юборди ва бор йўғи 14 та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар