Азим Аҳмедов "Турон"дан кетиш арафасида

Тажрибали футболчилардан бири, жорий йилги мавсум аввалида “Турон” сафига қўшилган Азим Аҳмедов афтидан жамоасини ўзгартирадиган кўринади.

Боиси, Sports.uz сайтига маълум бўлишича, футболчига бошқа жамоалардан таклифлар бор. Тўғри, Азим ҳали расман “Турон”ни тарк этгани йўқ, бироқ воқеалар ривожи шунга қараб кетяпти ва катта эҳтимол билан у иккинчи даврани бошқа клубда давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “Турон” клубини ҳомийсиз қолаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бугун шу масала бўйича клубда мажлис бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

"Турон" инқироз ёқасидами ёхуд эртага клуб тақдири ҳал бўлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!