Азиз Асимов "Насаф"га нега пенальти бермади?

Чемпионлик учун курашга қўшилган "Насаф" ўз уйида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКни қабул қилди. Баҳс кутилган градусдан анча баланд ҳароратда ўтди, аммо мухлислар уни ҳакамнинг қарори билан ёдида сақлаб қолади чоғи.

Сезиб турганингиздек ҳаммаси ҳакамнинг белгилаган, кейин бекор қилган пенальтисига бориб тақалади. Қанчалар уринмасин, ВАРдагилар бош ҳакам Азиз Асимовга керакли кадрни олиб бера олгани йўқ. Бу реферининг сўнгги қарор чиқаришида катта роль ўйнади. Аввалига 11 метрлик нуқтани кўрсатган (ён ҳакам ҳам байроқчасини кўтарди) Асимов, кейин вазиятни қайта кўриш учун ортга қайтди. ВАРда ўтирганлар билан қизғин баҳс-мунозарага борди ва якунда Ҳусайн Норчаевнинг қўлидан тўпни олиб, қарорини ўзгартирди.

Келинг, вазиятни кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Тўп қанотдан узатиб берилгач, Анзур Исмоиловнинг қўлига бориб тегмоқда. Бир қарашда бу кўринмаслиги мумкин, аммо тўп қўлга теккани факт.

Исмоилов тўпни эмас, тўп Анзурни топди, қўл ҳаракати 100 фоиз табиий эди, бироқ унинг керагидан ортиқ баландга кўтарилгани ҳам ҳақиқат. Агар Исмоилов қўлини туширган ҳолда турганида тўп бориб текканида, 100 фоиз пенальти йўқ эди, дейишга асос бўлар эди. Бу вазиятдаги қўлининг баландлиги пенальтини 70/30 ҳолатига келтирди.

Катта эҳтимол билан, хорижлик ҳакам Қаршидаги баҳсда ишлаганида 11 метрлик нуқтани кўрсатган бўлар эди. Ҳар ҳолда, қўлнинг керагидан ортиқ тепага кўтарилгани бунга асос бўлади. Асимов, икки томонни қисман қаноатлантирадиган натижа таблода ёниб тургани боис, "риск" қилгани йўқ. Ўйин натижасига таъсир кўрсатмасликни афзал кўрди. Дуранг, икки томон ҳам енгилмади. Бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш учун идеал ечим.

Муаммонинг юзасида ҳакамнинг қарори кўринганига қарамай, унинг илдизи жуда хира кадрларга суянадиган ВАРга бориб тақалмоқда. Ваҳоланки, ён чизиқ ҳаками пенальти бор эканлигини айтди. Негадир Асимов майдондаги эмас, унинг ташқарисида ўтирган ҳамкасбларига ишонди. Тўғриси, ушбу ҳолатни такрорий лавҳаларини кўрган инсонлар, ўйинни жонли томоша қилаётган ён чизиқ ҳаками кўрмаган ниманидир илғаганига ишониш жуда қийин.

Ҳозирги ҳолатда бош ҳакамни иккилантириб қўйган асосий омил - ВАР бўлиб чиқмоқда. Бир қарашда бу системанинг юртимиз футболига кириб келгани яхши, аммо ундан 100 фоиз фойдаланиш учун трансляцияларимизнинг даражаси етмаётгани аччиқ ҳақиқат. Балки, Асимовда ўша эпизодни томоша қилич учун қулайроқ ракурсдан олинган кадрлар бўлганида, ҳозир бу мақола ёзилмаган бўлар эди. Турнир жадвалидаги вазият бошқача бўлган, "Навбаҳор" ўзи иштирок этмаган ўйинда ёдга олинмас эди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shoyimov Mirzohid
18/08/2022 06:40
бу ерда Норчаев тупни химоячи устидан ошириб утмокчи эди Анзур хам тупни эркалаб узига тугрилаб олди охиста секин секинлик билан туп кулга тегса уйин дуранг булиб турган булса пенальти белгиланмайди манимча.Тупга тезликда интилган Норчаев тупни юкотиб куйди чункт Анзур топни узига кули билан тугрилаб олди.Топ Анзурни топдими Анзур тупни топдими фарки йук топ йуналиши узгариб кетди.
Aziz Yuldashev
18/08/2022 02:05
Азиз Асимовнинг топгани буюрмасин
&
Abdulla Hikmatov
18/08/2022 01:57
penalti bor ediko buni hamma kordi
Bahodir Zoyidov
19/08/2022 01:59
Бизнинг фудболда хали хам корепся давом этмокда,бунда фудболимиз хеч качон ривожламайди.Бизнинг чимпионатимизда биринчи урин хал булиб булган.Вар хам бизда ёрдам бермади,чунки асосий ролни пул хал килади.мен узбек фудболига мухлислик келишда чарчадим,нима килай фудбол фанатиман.
Bahodir Zoyidov
19/08/2022 01:45
Бизнинг фудболда хали хам корепсия давом этмокда,бунда узбек фудболи хеч качон ривожланмайди чунки бу йилги чимпион аник булиб булинган.бизда вар хам ёрдам бермайди вар вазифасини пул бошкаради.узбек фудболини мухлислик келганимда вактим ачинаман,нима килай Насаф мухлисиман!!!
Наркобилов Суюн
18/08/2022 16:13
Бердиев агар УФА га муражаат килса узига жарима езади,олдин хам шундай булган,УФА нинг узи фудболни оркага тортмокда,бунокада жохон чемпионатига чика олмаймиз.афсуссссссс
Наркобилов Суюн
18/08/2022 16:13
Бердиев агар УФА га муражаат килса узига жарима езади,олдин хам шундай булган,УФА нинг узи фудболни оркага тортмокда,бунокада жохон чемпионатига чика олмаймиз.афсуссссссс
&
Mansurbek
18/08/2022 15:09
Alloh ko‘rguvchi va bilguvchi. Xamma muhlislar va tomoshabinlar penaltini ko‘rdi. Uyog‘ini Alloh o‘zi jazosini beradi. Allohga topshirib qo‘yorilar
Жабборов Ахмаджон
18/08/2022 15:05
XUP MAYLI QULGGA TEGMAPTI TUPNI QULI BILAN URIB YBORDIKU
Akram Haedarov
18/08/2022 09:59
Holislik uchun rahmat sports.uz. CA ga o'hsham ochkilik hay.hol.ni maqolasini chiqarmaysilar.manimcha anzyr to'pni 2qo'li bilan ushlab olsa penalti berilsa kerak nasaf foydasiga
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
18/08/2022 09:02
bulmasa hisob ting vaqt. golli mament bulsa. qul bilan tupni tuhtatib qolsa bularkandan nagli quli bilan uynadiki yana etmaganday. quli bilan tupni oldinga yurib ham quydiki. sahal. inson bulaylik. bulgani buldi. sayt hodimlari holis yondoshingla. yo bulmasa hakamlar qumitasi aytuvdi biza hamisha tayormiz. kelingla devdi. boringla qani. nima derkan.
&
Турсунов Рамазон
18/08/2022 08:19
Насафга уйинларига качонгача Азизга хакамлик берилади.Бир булмади.Хар йили шунака килади.Манимча УФАга шу керакдир.Приздинтимиз канча жон куйдириб футболни ривожлантирамиз деса Азизга ухшаган футболни йук килади.Бунакада мухлис стаденга кирами.Бундан кура Асимога ухшаган УФА дакила уз уйнаб юрийвирсин мухлис керак эмас.Яна мухлис кирмади деб бонг урасанла. Азизни ош булмасин Качондир кур булади.Купти каргиши уради .Узбекистонда футбол качон ривожланади.Карупсия УФАда йуколса.Эсиз УЗБЕКИСТОН.
Sevinch Sadullayeva
18/08/2022 06:19
Nima degan gap endi bu u topga tegmadi lekin tòp uni topti, galatimasmi?!!! Nima bolganda ham qoliga tegdi berishi kere edi, yana kaftiga tegdi, durang bb tablo yonyotganda penalti bermasli kk degan qarorni qachon ishlab chiqdila?!!! Tori xorijli hakam bosa qoyardi shu ula haqiqiy hakamda bizanikiga oxshagan korolmaydiganmas!!!!
Abdulloh Jonibek
18/08/2022 05:07
Shunaqasiyam mumkinmi hisob teng bub turganda penalti quymasayam buladimi? Xakamlar qumitasi nimadur baxona topadi bungayam yomoni xakam faqat penaltidamas uyinga 2 bulimda kup tuxtalish qilib arzimagan narsalagayam xushtagini chalib taymni uldirdi 1 bulimda bilinmagandi xakamni borligi
Abdulloh Jonibek
18/08/2022 05:07
Shunaqasiyam mumkinmi hisob teng bub turganda penalti quymasayam buladimi? Xakamlar qumitasi nimadur baxona topadi bungayam yomoni xakam faqat penaltidamas uyinga 2 bulimda kup tuxtalish qilib arzimagan narsalagayam xushtagini chalib taymni uldirdi 1 bulimda bilinmagandi xakamni borligi
Aziz Yuldashev
18/08/2022 02:09
Яхёхўжа ўтган турда худди бугунги вазиятда пенальти теган Нефтчи ва бугун тепмаган Пахтакор хақида хам тахлил кутяпти мухлислар
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
18/08/2022 08:58
Sudiya penaltidan tashqari ham ancha qovun tushurdiki. uzi uyinni sudiya ulderki. Oybek himoyachi qupollik bilan tuhtatib qoldi. hech narsa bermadi. bulmasa golli mament edi. hech bulmasa sariq berilishi kerak edi. yoki bulmasa VAR 5 minut sarfladi lekin uyinchila almashdi. yana. 6 minut qushib berdi.
Нодир Зарипов
18/08/2022 08:54
Узбекистон футболини оркасига урди асимов шу топган пулинг оилангга узингга буйирмасин 100та жойингдан тишиб чиксин
&
Shaxzod1223
18/08/2022 07:36
Shasixning gaplari to'g'ri. U hakamlar bor ekan futbolni rivojlanishi qiyin. Bunday hakamlarga biron bir chora ko'rmasa bular yana shu ishini qilaveradi.
Yusupov Farhod
18/08/2022 07:20
Sports.Uzdagilar Man oʻz koʻzlarim bilan aynan stadiondan vaziyatni oldidan koʻrdim toʻp oʻtib ketayotganda Anzur qoʻli bilan toʻxtatib qoldi Husain 1ga 1 chiqardi darvozabon bilan xa usha qanotdagi yon hakam ham buni koʻrdi va penalti borligini Asimovga aytdi xatto VARdagilar ham avval boshidan penalti dedi nimagadir Asimov xech kimga ishonmadi va oʻzi borib penaltini bekor qilishga urina boshladi. Manimcha bu uni atayin qildi Asimov Oʻzbek futbolini kushandalaridan biri.
Олдинги фикрларни кўрсатиш