Азиз Асимов нега "Локомотив" футболчисини 33-дақиқадаёқ майдондан четлатганини изоҳлади

Аввал хабар берганимиздек айни дамда Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари ва ОАВ ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. 

Унда Coca Cola Суперлиганинг ўтган 8-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган ва футбол мухлислари ҳамда мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган баъзи қарорларга изоҳ берилди.

Жумладан, Бекободда ўтган "Металлург" - "Локомотив" баҳсини бошқарган Азиз Асимов нега 33-дақиқадаёқ "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Хусниддин Ғофуровни майдондан четлатгани ҳақида гапирди.

"33 дақиқа ичида Ғофуров билан уч марта гаплашдим. Бизда ҳам сарик карточкалар масаласида имкон қадар футболчини майдонда қолиши кераклиги борасида ҳаракат қиламиз. Ғофуров спортчига ҳос бўлмаган, агрессив ўйин кўрсатди. Умумий жараённи инобатга олиб, қизил карточка кўрсатилди. Соғлиғим боис ўйинни давом эттира олмадим", - дейди Асимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!