Азиз Ғаниев
Ads

Аввалроқ Санкт Петербургнинг "Зенит" клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

SPORTS.uz  ахборот порталига берилган маълумотга кўра, яқин кунларда футболчи Россияга жўнаб кетади.

Агар Ғаниев "Зенит" кўригидан муваффақиятли ўта олса, янги мавсумни Россия Премьер-лигасида бошлаши мумкин.

Футболчимизга муваффақият тилаймиз

*Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши шарт.