Азиз Ибрагимов "Бухоро"га қайтмоқда
“Сурхон” жамоасида тўп сурган Азиз Ибрагимов жамоасини ўзгартириш арафасида. Маълумотларга қараганда, у “Бухоро” клубининг машғулотларида иштирок этган.
Шуни айтиш жоизки, бунгача ҳам 34 ёшли Ибрагимов фаолияти давомида икки бор бухороликлар билан шартнома имзолаган ҳолда жамоа шарафини ҳимоя қилган. Охирги марта 2018 йилги мавсумда тўп сурганди. Агар музокаралар ижобий якун топса, футболчи яна собиқ клубида тўп суради.
Фикрлар