Азизбек Абдуғофуровдан ажойиб жанг ва муҳим ғалаба!

  • 30 апрель, 2022, 03:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Бироз аввал, Россияда ўз якунига етган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров мезбон боксчи Фёдор Чудиновга қарши рингга кўтарилди. 

Tecno

10 раундлик тўқнашув тўлиқ давом этди ва якунда юртдошимиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, 97-93, 98-91, 97-92 ҳисобида ғалаба қозонади.

Шу тариқа ҳамюртимиз ака-ука Чудиновларни мағлуб этган боксчига айланди. Абдуғофуров 2018 йил Фёдорни укаси Дмитрий Чудинов устидан ҳам ғалабага эришиб, WBC Silver камарини қўлга киритганди.

Шу ўринда ушбу муваффақият билан боксчимизни муборакбод этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/04/2022 10:48
Баракалла