Азизбек Амонов "Истиқлол"ни тарк этяпти

  • 3 февраля, 2023, 11:40
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 2
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бир қатор мамлакатларда легионерларимиз тўп суришяпти. Улардан бири Эронда ўйнаётган Азизбек Амонов.

Бу йил 25 ёшли ҳужумкор футболчи 2022 йилнинг 4 февраль санасида “Локомотив”дан Эрон про лигаси қатнашчиси “Истиқлол”га кўчиб ўтганди.

Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг аниқлашича, Эрон чемпионатида ўйнаётганига деярли бир йил бўлган ҳамюртимиз “Истиқлол” клубини тарк этмоқда ва юртимизга қайтиш тараддудида. Бунга нима сабаб экани ҳозирча бизга қоронғу.

Амонов “Истиқлол” сафида 17 та учрашувда майдонга тушди. Айтиш керакки, футболчимиз Эронга ўтгач, трансфер нархи 550 минг еврога кўтарилди.

Тез орада футболчимиз билан суҳбатни Sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Pardayev Shavkat
03/02/2023 14:00
Нима учун чап томондаги колонкаларинг бир йилдан бери битта таблицани кўрсатиб туради. Са-л ижодийроқ ёндашинглар, ишга!
Бахтийор Бобойиб
03/02/2023 11:45
Насафга кел