Азизбек Амонов: "Терма жамоада гол уришни ёшлигимдан орзу қилиб келаман"
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.
Ўйиннинг 79-дақиқасида Хусайн Норчаев ўрнига майдонга тушган “Локомотив” футболчиси Азизбек Амонов 87-дақиқада терма жамоамизнинг учрашувдаги бешинчи голига муаллифлик қилди ва шу тариқа ўйинга нуқта қўйди.
“Локомотив” клуби матбуот хизмати Амоновдан кун иқтибоси сифатида терма жамоамизнинг кечаги ўйиндаги илк голи ҳақидаги фикрларини баён этди.
“Терма жамоа шаънини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчининг орзуси ҳисобланади. Терма жамоада гол уришни ёшлигимдан орзу қилиб келаман. Худога шукр, шу кунга етдим. Энди термамиз таркибида кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан. Ҳали барчаси олдинда”.
Фикрлар